Ўзбекистонда қизларни Қозоғистонга жинсий қулликка пуллаётган аёл қўлга олинди
Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти Бошқармаси ходимлари икки ёш қизни Қозоғистонга олиб ўтаётган Ёқутхон Норматовани қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизими хабарига асосланган ҳолда.
“Олдин ҳам 273 модда бўйича судланган Норматова қизларни Астанада юқори маошли иш топиб бераман, деб алдаб, уларни Қозоғистонда турни тижорат хизматлари номи остида интим-хизматлар кўрсатувчи ҳаммом, сауна ва массаж салонларини юритаётган шерикларига пуллашни ният қилган. Чегерадан ўтганидан кейин қизларнинг паспортлари олиб қўйилиб, улардан қул сифатида фойдаланишар эди”, - деб таъкидланади МХХ хабарида.
Ҳуқуқ тарғибот органлари Норматовага нисбатан Жиноят кодексининг 135 моддаси (Одам савдоси) бўйича жиноя иши очдилар. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда, аёлнинг фалиятидан жабрланган бошқа кишилар ҳам қидирилмоқда.