Ўзбекистонда хўжалик судларида қоғоз протоколлар юритиш бекор қилиниши мумкин

Дата: 16:41, 27-01-2016.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг хўжалик судларидаги мажлисларни аудио-видео қайд этишнинг ривожланиши хўжалик судларида қоғоз протоколлар юритишни бекор қилинишига олиб келиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Олий хўжалик судда судлар фаолиятини ахборотлаштиришга қаратилган матбуот анжуманида сўз борди.

Ҳозирги вақтда Олий хўжалик суди ва Тошкент вилоят судининг уч суд залларида суд йиғилишларини аудио-видео қайд этиш техник ускуналари ўрнатилган ва амал қилмоқда.

Бу ишлар 2015 йилда АҚШнинг Халқаро ҳамкорлик агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устиворлиги йўлида ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

Тизимда АКТ жорий этиш натижасида бугунда суд иши аъзолари судга даъво аризаларини электрон шаклда бериш ва жавоблар олиш, суд йиғилишларида олисдан туриб реал вақт давомида видеоконференцалоқа орқали иштирок этиш имконига эга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: