Ўзбекистонда ХУЖМШЎ ва фуқаролар маҳалла йиғинлари коммунал хизматлар учун тўловларни самаралироқ йиғишга рағбатлантирилади

Дата: 17:49, 11-05-2017.

Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ўртоқликлари (ХУЖМШЎ) ва фуқаролар маҳалла йиғинлари коммунал хизматлар учун тўловларни самаралироқ йиғишга рағбатлантирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Молия вазири томонидан имзоланган Аҳоли томонидан коммунал хизматлар ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлагани учун фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Низомда кўзда тутилган.

lex.uz сайтида чоп этилган хужжатга мувофиқ, агар тўловлар режаси 100% бажарилса, ХУЖМШЎ ва фуқаролар маҳалла йиғинларининг махсус ҳисоб рақамларига умумий суммадан 10% ўтказилади. Агар режа 75%дан ошса, рағбат суммаси умумий тўловлар суммасидан 5%гачани ташкил қилади.

Бу тартиб электроэнергия соҳасига ҳам тегишли бўлади. Электр тўловлари 100% йиғилса, ХУЖМШЎ ва фуқаролар маҳалла йиғинлари топшириқ-рўйхатларда санаб ўтилган одамлардан ундирилган муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи суммасидан 2%гачасини оладилар.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда коммунал хизматлар тўловлар 100% унирилганда хизматлар учун тушган пулнинг 10% ХУЖМШЎ ва фуқаролар маҳалла йиғинларининг махсус ҳисоб рақамларига ўтказади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: