Ўзбекистонда кобейджин карталари чиқарадиган банклар сони ўсди

Дата: 18:21, 29-04-2019.

Тошкент. 29 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Uzcard-UnionPay кобейджин карталари чиқарадиган банклар сони ўсди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

“Uzcard-UnionPay кобейджин карталари чиқарадиган банклар сони ўсди”, - дейилади Uzcard матбуот хизмати хабарида.

Бугунги кунга келиб бундай карталарни 7 та банкдан олиш мумкин. Улар: Aloqabank, Turkistonbank, Qishloq Qurilish Bank, Agrobank, Mikrokreditbank, Hamkorbank ва-Xalq banki.

Таъкидланганидек, UnionPay International тўлов карталарини 170 та мамлакатдан, жумладан, 1,1 млн банкоматлар ва 12 млн тужжорларни қабул қилади. Эмиссия карталарнинг жами 5 млрд дан ортиқ белгини қайд этди, UnionPay International бундай кўрсаткичи шарофати билан қолган тўлов тизимларини ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлинди.

Эслатиб ўтамиз, UzCard ва UnionPay биргликдаги тўлов карталари иккила тўлов тизими инфратузилмаларидан фойдаланиш учун мўлжалланган. Яъни Ўзбекистонда кобейджинг карта худди оддий тўлов карталардай, хорижда эса валюта картадай қабул қилинган. Кобейджин карталаридан хорижда фойдаланганда, ўша давлат чегарасида дарров сўм конвертация қилинади, харид қилинган жойда Алоқабанкнинг валюта айирбошлаш шохобчасида ўзаро савдо курсини қўллаган ҳолда сотиб олинади.

Сурат манбаи: uzcard.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: