Ўзбекистонда “Маҳалла” жамғармаси бошқарувига янги раис тайинланди

Дата: 18:01, 12-06-2015.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Маҳалла” ҳайрия жамғармаси бошқарувига янги раис тайинланди. Ушбу ловозимга Жавдат Иноғомов лойиқ кўрилди, деб хабар қилади 12news.uz нашри.

Юқоридаги қарор жамғарманинг васийлик кенгаши томонидан тасдиқланди.

Янги лавозимда Ж.Иноғомов 2005 йилдан бери ташкилотни бошқариб келаётган Анвар Аҳмедовнинг ўрнига келди.

Эслатиб ўтамизки, 46-ёшли Жавдат Иноғомов бунга қадар “Маҳалла” жамғармасининг тошкент бўлимини бошқариб келган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: