Ўзбекистонда Маданий мерос ҳафталиги бошланади

Дата: 16:33, 22-08-2019.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Маданий мерос ҳафталиги бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг маълумотларига кўра, 22 август куни "Ўзбекистон буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар" маданий мероси ҳафталиги бошланади. У Ўзбекистоннинг тўртта шаҳри – Тошкент, Термиз, Бухоро ва Самарқандни қамраб олади.

Ҳафта давомида 13 та янги китоб, 8 та давра суҳбати, 4 та халқаро конференция, 5 та янги фильм, 3 та эксклюзив кўргазма, 30 та инновацион китоблар, 10 дан ортиқ лойиҳа тақдимоти ўтказилиши кутилмоқда.

Хусусан, 22 август куни Тошкентда жаҳон жамиятининг Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва тарғиб қилиш бўйича III Халқаро конгресси иш бошлайди.

23 август куни "Тошкент-Шарқ юлдузи" тантанали қабул маросими бўлиб ўтади.

24 август куни ҳафта иштирокчилари Термиз шаҳрига борадилар. Бу ерда бутун дунёдан машҳур шарқшуносларнинг маърузалари тингланади. Шундан сўнг меҳмонлар Сурхондарё вилояти ҳудудида жойлашган эрамизгача бўлган I-III асрдаги Фаёзтепа буддистлар ибодатхонаси мажмуасида жойлашган қадимий шаҳарлар, қазилмалар ва тарихий ёдгорликлар, шунингдек, Термиз археология музейига саёҳат қиладилар. Шунингдек, 24 август куни ҳафта иштирокчиларининг бир қисми қадимий Бухорога бориб, шаҳар ёдгорликлари билан танишадилар.

25 август куни Самарқандда "Ўзбекистон обидалар нега сукутда?" мавзусида ноёб экскурсия ташкил этилади. Бу Ўзбекистоннинг буюк алломалари ва ҳукмдорларининг номлари билан танишишнинг ўзига хослиги бўлади.

26 август куни Самарқандда ЮНЕСКО шафелигида "моддий ва номоддий маданий меросни асраб-авайлаш: уларни ҳал этишнинг долзарб муаммолари ва стратегияси" мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, Самарқандда "Асрлар қаъридан нур" мавзусида исломшунос олимлар халқаро конференцияси бўлади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюриш режалаштирилган. Шунингдек, "Самарқанд – Буюк Ипак йўлининг юраги" фестивали ҳам бўлиб ўтади.

Ҳафта охирида Регистон майдонидаги "Шарқ тароналари" XII халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Сурат манбаи: uzbektourism.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: