Ўзбекистонда мамлакат ҳудудида блокланган сайт ва блогларнинг махсус реестри тузилади

Дата: 09:57, 07-09-2018.

Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда мамлакат ҳудудида блокланган сайт ва блогларнинг махсус реестри тузилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, Ўзбекистон ҳукумати томонидан қабул қилинган ҳужжат, сайт ва блогларни блоклаш тартиби ҳақида Ўзбекистон Адлия вазирлиги ўзининг Telegram-каналида хабар қилди.

“Тез орада республикада махсус реестр яратилади, унга тушиб қолган сайт ёки блог мамлакат ҳудудида блокланади. Сайт ёки блогни боклаш учун асос бўлиб Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш, уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш, давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборотни тарқатиш, порнография, гиёвандлик воситаларини тарғиб қилиш кабилар бўлиши мумкин”, - дейилади Адлия вазирлиги хабарида.

Бундан олдин, Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, мамлакат ҳудудида ОАВ фаолияти фақат суд қарори билан тўхтатилиши мумкин эди.

Сурат манбаи: https://ukranews.com/news/486517-ynau-dopuskaet-monopolyzacyyu-rynka-y-udorozhanye-ynterneta-v-sluchae-vnedrenyya-blokyrovky-saytov

Янгилик билан ўртоқлашиш: