Ўзбекистонда меҳмонхона бизнесини ривожлантиришга доир онлайн платформа ишга туширилди

Дата: 10:15, 22-10-2015.

Тошкент. 22 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда меҳмонхона бизнесини ривожлантиришга доир HOTELIOS онлайн платформаси ишга туширилди. У ўзида 100 меҳмонхонани бирлаштиршган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги тизим МДҲда муқобилига эга эмас ва тўлиқ маҳаллий дастурчилар томонидан туристик ва меҳмонхона бизнесидаги йирик экспертлар кўмагида ишлаб чиқилган. Тизим ёрдамида сайёҳлик фирмалари ходимлари меҳмонхоналарда бўш хоналар борлиги ва хоналарнинг нархи ҳақида маълумотларни бир зумда олишлари ва буюртма беришлари мумкин”, – деб таъкидлашди “Ўзбектуризм” матбуот хизматида.

Бундан ташқари, туристик компанияларга аэропортда VIP-зал ва Green Hallда учрашувларни бронлаш имконияти, шунингдек, Ўзбекистонда биринчи марта бундай хизмат ёрдамида хорижий сайёҳлар учун электрон суғурта полисларини ёзиб бериш имкони тақдим қилинган. 

Ушбу платформанинг асосий афзалликлари орасида маҳаллий ширкатлар эҳтиёжларига тўлиқ мослик, тўловларнинг тўлиқ маҳаллий валютада амалга оширилиши кабилар киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: