Ўзбекистонда мобил қурилманинг IMEI-кодини онлайн рўйхатдан ўтказиш йўлга қўйилди

Дата: 11:31, 05-11-2019.

Тошкент. 5 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда мобил қурилманинг IMEI-кодини онлайн рўйхатдан ўтказиш йўлга қўйилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Президент ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (ЛБМА) маълумотларига кўра, 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида, жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан фойдаланилаётган, олиб кирилаётган ва амалга ошириладиган мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш халқаро ноёб идентификация кодлари (IMEI) бўйича мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тизими орқали амалга оширилади.

"Ўзбекистонликлар мобил қурилмани IMEI бўйича my.gov.uz сайтида рўйхатдан ўтказиш имкониятига эга. Хизмат ягона интерактив давлат хизматлари порталининг (ЯИДХП) ваколатли фойдаланувчилари – жисмоний шахслар, импортерлар ва ишлаб чиқарувчи ташкилотларга тақдим этилади", – дейилади ЛБМА матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, SIM-модулга эга планшетлар, смартфонлар, мобил/функционал телефонлар, портатив қурилмалар (жумладан, КПКлар), адаптерлар, WLAN роутерлари, IоТ қурилмалари, транспорт воситалари, электрон китоблар, алоқа модуллари, компьютерлар, модемлар ва тарқатувчи қурилмалар рўйхатга олинади.

Бундан ташқари, фойдаланувчилар учун ҳужжатни (PD-форматида) юклаб олиш/чоп этиш имконияти яратилди, бу рўйхатдан ўтишни ва мобил қурилмадан республиканинг уяли тармоқларида фойдаланиш имкониятини тасдиқлайди.

Сурат манбаи: news.mail.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: