Ўзбекистонда Навоий ИЭС модернизация қилишга тендер эълон қилинади

Дата: 15:08, 12-08-2014.

Тошкент. 12 август. ЎзТАГ – Жорий йилнинг октябр ойида “Ўзбекэнерго” Давлат-акционерлик компанияси (“Ўзбекэнерго” ДАК) “Навоий иссиқлик электростанцияси” ОАЖни модернизация қилишга очиқ тендер эълон қилади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Модернизация доирасида “Ўзбекэнерго” қуввати 450 МВт бўлган битта газбуғ қурилмасини тўлиқ тайёр ҳолда топширишдан иборат лойиҳага доир дастлабги тоифавий танловни эълон қилди.

Лойиҳа Япон Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва “Ўзбекэнерго”нинг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

Бошланғич тоифавий танловда иштирок этишни истаганлар 18 сентябрга қадар ариза топширишлари зарур. Савдоларда қатнашиш таклифлари 2014 йилнинг октябрида тарқатилиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: