Ўзбекистонда нотариуслар хизматларига Click ва Payme орқали ҳақ тўлаш мумкин

Дата: 15:15, 22-06-2018.

Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – Энди Ўзбекистонда нотариуслар хизматларига таниқли Click ва Payme орқали ҳақ тўлаш мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлигидан маълум қилишларича, олдинлари бундай имконият фақат UPAY тизимида бор эди.

Тўловлар банк кассалари ёки мобил телефонлар орқали амалга оширилишидан қатъи назар, бу ҳақдаги маълумот “Нотариус” ахборот тизимида онлайн тарзда акс этади.

“Эндиликда фуқаролар давлат божи ва бошқа тўловларни амалга ошириш учун кассаларда навбат кутиб туриши шарт эмас, фуқаролардан белгиланганидан ортиқча пул маблағлари талаб этилиши олди олинмоқда”, - деб таъкидлашди вазирликда.

Хабарда қайд этилишича, электрон тўловлар тизимининг ривожланиши аҳолига қулайлик яратиши билан бирга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш жараёнида сифат ва тезкорликни таъминлайди ҳамда коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади.

Сурат манбаи: https://bufetemenjon.com/

Янгилик билан ўртоқлашиш: