Ўзбекистонда қонун ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш тизими жорий этилди

Дата: 17:33, 04-11-2019.

Toшкент. 4 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қонун ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш тизими жорий этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

"Президентимизнинг 2019 йил 2 ноябрдаги "Ҳудудий мониторингнинг замонавий механизмлари асосида қонун ҳужжатлари ижроси самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 4505-сонли қарориқабул қилинди. Қарорга мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ҳуқуқий мониторинг қилиш тизими жорий этилди",- дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Taъкидланганидек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижро этишнинг ягона амалиётини жорий этиш, уларнинг Ўзбекистон қонунларига ва халқаро мажбуриятларга мувофиқлигини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тушунчалар ва атамаларнинг ягона тизимини яратиш мониторингнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Ҳукумат томонидан тасдиқланадиган мониторингни амалга ошириш режасига мувофиқ, ўз ваколатлари доирасида тартибга солиш предмети бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича давлат бошқаруви органлари томонидан амалга оширилади.

Aдлия вазирлиги ҳуқуқий мониторингини амалга ошириш соҳасида давлат бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгиланади.

Қарор билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ҳуқуқий мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.

Ҳуқуқий мониторингни амалга ошириш билан жараёнлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимида ташкил этиладиган махсус электрон майдончада ўтказилади.

 

Сурат манбаи: medium.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: