Ўзбекистонда Орол фожеаси ҳақида марка чиқарилди

Дата: 21:28, 11-01-2016.

Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – 2016 йил 5 январда Ўзбекистонда “Орол денгизи фожеаси” махсус почта маркаси муамалага киритилди, деб хабар беради “Ўзбекистон почтаси” АЖ матбуот хизмати.

“Орол денгизи офати” номли почта маркаси Бутунжахон почта иттифоқининг тавсиясига биноан “Орол денгизи экологик офат оқибатларини юмшатиш” мавзусига бағишланган бўлиб, почта блоки кўринишида чоп этилган”, - дейилади душанба кунги хабарда.

Таъкидланишича, марка “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан муомалага киритилган.

Янги марка адади 7 минг нусха.

Янгилик билан ўртоқлашиш: