Ўзбекистонда ортиқча тўланган солиқларни қайтариш муддатларини 4 баробарга қисқартириш режалаштирилмоқда

Дата: 08:33, 23-11-2018.

Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ортиқча тўланган солиқларни қайтариш муддатларини 3-4 баробарга қисқартириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида 21 ноябр куни Молия вазирлигида Ғазначилик бошлиғи-молия вазири ўринбосари томонидан ўтказилган йиғилишда сўз борди. Унда Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат хизматлари агентлиги, Автомобил транспорт агентлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспектсиясининг маъсул ходимлари иштирок этишди.

Қайд этилишича, шу билан бирга, юридик ва жисмоний шахслар томонидан нотўғри ёки ортиқча тўланган тўловларни ўз вақтида қайтаришда қулайликлар яратиш мақсадида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қайтариш бўйича ваколатли органлари томонидан хулосаларни электрон тарзда ғазначилик органларига электрон маълумотлар алмашинуви йўли орқали юборилиши юзасидан келишиб олинди. Бу эса ортиқча ва нотўғри тўланган маблағларни тезкорлик билан юридик ва жисмоний шахсларга қайтарилиши учун имкониятлар яратилади.

“Маълумот учун ҳозирги кунда юридик ва жисмоний шахслар ортиқча ёки нотўғри тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қайтариш учун 15 кундан 20 кунгача вақт талаб этмоқда. Тўлиқ электрон тизимга ўтилиши натижасида бу жараён 3-4 бараваргача қисқаради”, - деб хулоса қилинади Молия вазирлигининг хабарида.

Сурат манбаи: https://rtr.md

Янгилик билан ўртоқлашиш: