Ўзбекистонда “Ота-оналаримиз билан инглиз тилини ўрганамиз” кампанияси бўлиб ўтди

Дата: 10:24, 03-11-2014.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – 27-30 октябр кунлари Ўзбекистонда “Ота-оналаримиз билан инглиз тилини ўрганамиз” маданий-таълим кампанияси ўтказилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбирнинг асосий ташкилотчилари Британия кенгашининг ваколатхонаси, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва ЮНИСЕФ бўлди.

Кампания давомида ота-оналарга бўш вақтларда болалар билан биргаликда инглиз тилини ўрганиш бўйича ресурслар ҳақида маълумотлар берилди. Бундан ташқари, педагоглар ҳам билимлар олдилар.

Тадбирда Тошкентдаги уч тажриба мактаби, бошланғич синфларнинг 3 минг ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари, умумтаълим мактабларининг 50 ўқитувчилари, инглиз тилини ўқитишга доир замонавий услублар бўйича 9 тренер, 11 ҳамкор ташкилотлар, ижтимоий тармоқлардаги 200 атрофида иштирокчилар қатнашдилар.

Кампания якунлари бўйича Халқ таълими вазирлиги ва иштирокчи мактабларга инглиз тилини оилавий ўрганиш бўйича маслаҳатлар келтирилган ўзбек ва рус тилларидаги брошюра тақдим қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: