Ўзбекистонда пахта терувчилар билан боғлиқ ҳодиса айбдорлари қидирилмоқда

Дата: 14:34, 29-10-2018.

Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан пахта терувчилар устидан мазах қилиш гувоҳлари қидирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ушбу фотосурат олинган жой ва бунга сабаб бўлган вазиятни аниқлашга ёрдам берадиган ҳар қандай ахборотни тақдим этишингизни сўрайди. Ҳар қандай ахборотни +99895-145-88-44 телефон/Telegram рақамига қўнғироқ қилиш ёки вазирликнинг Ministry of Labour of the Republic of Uzbekistan саҳифасига шахсий хабар йўллаш орқали маълум қилишингизни сўраймиз”, - дейилади вазирликнинг Facebookдаги соҳафасидаги хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 27 октябрда ижтимоий тармоқларда пахта даласи олдидаги ариқда сувда турган олти эркакнинг суратлари тарқалди.

Сурат манбаи: https://www.soynadie.net

Янгилик билан ўртоқлашиш: