Ўзбекистонда пойтахтнинг энг яхши билимдонига конкурс эълон қилинди

Дата: 12:05, 13-11-2014.

Тошкент. 13 ноктяб. ЎзТАГ – Тошкент шаҳар ҳокимияти “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталари таҳририяти билан биргаликда “Сиз Тошкентни биласизми?” номли викторинани эълон қилдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Викторинада барча газетхонлар, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлар ёши ва маълумотидан қатъий назар, иштирок этишлари мумкин. Газеталарнинг ҳар сонида битта викторина саволи эълон қилинади. Кўрсатилган манзилга энг аввал етган тўғри жавоб ғолиб саналади. Ҳар ўнта саволдан кейин энг кўп тўғри жавоб йўллаган ғолиб аниқланади. Ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилади. Викторинанинг мутлоқ ғолиби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида аниқланади”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон пойтахти ҳокимияти матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: