Ўзбекистонда сил билан касалланганлар сони 30% қисқарди

Дата: 15:30, 25-03-2014.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Кейинги йилларда Ўзбекистонда сил калаллиги билан оғриган беъморлар сони 30% озайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
12uz.com портали маълумотларига кўра, бу ҳақида Бутунжаҳон силга қарши кураш куни муносабати билан Тошкентда уюштирилган матбуот анжумани чоғида эълон қилинган.
Ушбу касалликни даволаш самарадорлиги эса бугунда Ўзбекистонда 85% ташкил этади. Янги тиббий технологияларни қўллаш натижасида беморларнинг тузалиш муддати илгариги 8-10 ойдан 60 кунга тушди. Кейинги йилларда сил билан оғриганлар сони ҳам 30% камайди, касаллик оқибатида ўлим ҳоллари эса 60% озайди.
2005-2013 йилларда 176,6 минг беъмор силга қарши даволандилар, улардан 6 минги – оғир шаклдаги силга қарши. Натижада158,7 минг кишининг ҳаёти сақлаб қолинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: