Ўзбекистонда тарқатмалар учун янги вэб-илова ишлаб чиқилди
Тошкент. 14 июл. ЎзТАГ – Ўзбек мутахассислари томонидан обуна қилиш ва тарқатмаларни бекор қилиш учун мўлжалланган “mtTarification” вэб-иловаси ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Интеллектуал мулк агентлигидан хабар қилишларича, фойдаланувчи дастур орқали ўзи танлаган хизматга обуна бўла олади ва шунда тизим унга ўзи танлаган хизмат бўйича ҳар куни ахборот тарқатмасини юбориб туради.
Обуна пайтида фойдаланувчи обуна мақоми ҳақида хабар орқали жавоб олади. Муайян код ёрдамида хизматдан фойдаланишни бекор қилиш мумкин бўлади. Шунингдек, дастур танланган давр мобайнида фойдаланувчилар, обунани рад этувчилар ва тарқатмалар сони ҳақида статистик маълумотларни ўз ичига олади.