Ўзбекистонда Тошкентнинг бош имом-хатиби оламдан ўтди

Дата: 14:19, 13-06-2018.

Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Бугун, 13 июн куни Ўзбекистонда Тошкентнинг бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов 60 ёшида оламдан ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Мусулмонлар идорасига таянган ҳолда.

Мамлакатдаги етакчи диний арбоблардан бири бўлган Анвар қори апрел бошида инсультни бошидан кечириб, операция қилинган, шундан бери оғир аҳволда эди.

У 2009 йил июлда суиқасдга учраб, 5 ортиқ пичоқ жароҳатлари олган эди.

Анвар қори Турсунов (1958 йилда туғилган) Тошкент Давлат университетининг филология факультетини (1981 йил) ва Тошкент ислом институтини (2001 йил) тамомлаган.

1981-1984 йилларда – “Ёшлик” журналида муҳаррири бўлган. 1984-1987 йилларда Ўзбекистон Фанлар Академияси илмий ходими бўлиб, 1987-1989 йилларда Абдулла Қаҳҳорнинг уй музейида ишлаган. 

1989-1994 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги Таржима ва адабий алоқалар маркази шарқ адабиёти бўйича катта муҳаррир бўлиб фаолият юритган.

1989-1992 йилларда Қуръони каримнинг биринчи таржимасига (Шайх Алоуддин Мансур таржимаси) муҳаррирлик қилган. 

1994-1999 йилларда – Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, “Янгиобод” жоме масжиди имом-хатиби бўлган, 1999 йилдан эса Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритган. 2015 йилда “Минор” масжидининг имом хатиби бўлган.

Сурат манбаи: http://www.asiaterra.info/ekstremizm/slova-imama-khatyba-tashkenta-o-tom-chto-zhenshchinam-nelzya-molitsya-soobshcha-vyzvali-shkval-negodovaniya-i-ugroz-v-ego-adres

Янгилик билан ўртоқлашиш: