Ўзбекистонда туристларнинг ўртача харажатлари ҳисоблаб чиқилади

Дата: 14:13, 06-06-2018.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – 4 июндан Ўзбекистонда бир сайёҳ бошига тўғри келадиган ўртача харажатларини қайта кўриб чиқиш учун сўров бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Сўровлар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ташқи савдо вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда ўтказилмоқда.

Давлат статистика қўмитасидан маълум қилишларича, сўровлар Тошкент халқаро аэропортида, Ўзбекистон пойтахти Шимолий вокзалида, божхона чегара постларида ўтказилиб, жорий йил 30 июнга қадар давом этади.

Сурат манбаи: https://stat.uz/en/press-center/news-committee/3951

Янгилик билан ўртоқлашиш: