Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари ўтказилади

Дата: 14:43, 12-08-2014.

Тошкент. 12 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ўтказилмоқда. 16-17 август кунлари унинг доирасида умумхалқ ҳайрия ҳашар ўтказилади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳашарни ўтказишдан кўзланган мақсад – аҳоли яшаш жойлари, кўчалар ва боғлар, болалар майдончалари, қабристонлар ва зиёрат жойларини тартибга солишдан иборат.

Бу йили, айниқса, маҳаллалар, кўп қаватли уйларнинг атрофидаги ноқонуний биноларни олиб ташлаш ва очилган майдончаларнинг тозалилига алоҳида эътибор берилади.

Эслатиб ўтамизки, ҳашар – Шарқда кенг тарқалган қадимий анъаналардан биридир. У азалдан ўзбек халқи ҳаётида катта рол ўйнайди. Ҳашарлар йўли билан одатда кишилар бир-бирларига кўнгилли равишда хусусий ва жамоатчилик иншоотлари, каналлар қазиш, боғлар яратиш ва ҳоказоларда кўмак берадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: