Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 4 октябр куни байрам қилинади

Дата: 10:50, 30-09-2014.

Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг қарорига мувофиқ, Қурбон ҳайити байрами мамлакатда 2014 йилнинг 4 октябр куни кенг нишонланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 4 октябр шанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2014 йил 4 октябр дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин”, - дейилади қарорда.

Тегишли мутасадди идора, жамоат ташкилотларига Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириш топширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: