Ўзбекистонда “Uzbekistan Industrial Forum-2014” кўргазма лойиҳаси бошланди

Дата: 15:27, 25-03-2014.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Тошкентда бугун VI Халқаро саноат форуми – “Uzbekistan Industrial Forum-2014” ўз ишини бошлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
IEG Uzbekistan кўргазма компаниясидан хабар қилишларича, Саноат форуми иқтисодиёт асос тармоқларини бирлаштирган бир неча салмоқли лойиҳларни ўз ичига олади. Экспозициядан қора ва рангли металлургия, машинасозлик, тоғ-кон соҳасида қўлланиладиган технологиялар, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш тизимлари, меҳнатни қўриқлаш ва ёнғинга қарши хавфсизлик каби йўналишлардаги маҳсулотлар ўрин олган.
Кўргазма иштирокчиларининг 60% кўпини хорижий мамлакатлар - Германия, Покистон, Италия, Эрон, Туркия, Россия, Беларусь, Қозоғистондан келтирилган экспонатлар ташкил этади. Ташкиолотчилар фикрига кўра, форумнинг ҳорижий иштирокчиларини Ўзбекистонда юқорида тилга олинган ускуналарни қўллаш истиқболлари қизиқтиради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: