Ўзбекистонда ЙҲҚ бузганлик учун жарималарни текшириш бўйича бепул хизмат ишга туширилди

Дата: 10:57, 12-05-2017.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини (ЙҲҚ) бузганлик учун жарималарни онлайн-текшириш бўйича бепул хизмат ишга туширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги версиясида йўлга қўйилган бўлиб, ҳозирча фақат рус тилида ишламоқда.

“Фойдаланувчининг жарималари ҳақида билиб олиши учун автомобилнинг давлат рақами, транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси серияси ва рақами, шунингдек, суғурта полиси рақамини киритишнинг ўзи кифоя”, - деб таъкидлашди “Электрон ҳукумат” марказида.

Эслатиб ўтамизки, 15 мартда Тошкентда ЙҲҚ бузилишларини фото- ва видеоқайд этиш тизими ишга туширилган эди. Ҳозирда тизим кунига 1 минг атрофида қоидабузарликни қайд этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: