Ўзбекистонда яна бир кучли хусусийлаштириш тўлқини кутилмоқда

Дата: 14:32, 30-04-2019.

Тошкент. 30 апрель. ЎзТАГ - Ўзбекистонда яна бир кучли хусусийлаштириш тўлқини кутилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мазкур қарор 29 апрель куни имзоланган "Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори билан белгиланган.

"Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, молия вазирлиги ва давлат активларини бошқариш агентлигининг кимё ва нефть-газ саноати, машинасозлик, банк-суғурта ташкилотлари соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг устав капиталларида акцияларнинг (улушларнинг) давлат пакетларини сотиш орқали тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича ишларни фаоллаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун, инвестиция ва бизнес-форумлар, тақдимотлар («Road Show») ва маркетинг кампанияларининг имкониятларидан кенг фойдаланиш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича устувор йўналишларни яратиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлашдан иборат", дейилади ҳужжат матнида.

Шунингдек, қарорда 2019 йилнинг кузида Ўзбекистон пойтахтида Тошкент халқаро инвестиция форумини ўтказиш кўзда тутилган. Форумнинг ташкилий қўмитасига бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлик қилади.

Сурат манбаи: today.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: