Ўзбекистонда ёқилғи истеъмоли учун солиқ миқдори оширилади

Дата: 15:31, 16-12-2014.

Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда ёқилғи истеъмоли учун солиқ миқдори оширилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги солиқ ставкалари Ўзбекистон президентининг 2014 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджетининг параметрлари прогнози тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Хусусан, бензин истеъмоли ва дизел ёқилғиси учун тўланадиган солиқ 25 сўмга ошиб, 265 сўмдан 290 сўмга чиқади.

Суюлтирилган газ истеъмоли учун тўланадиган солиқ 20 сўмга ошади ва бир кубометрига 180 сўмдан 200 сўмгача кўпаяди, сиқилган газ солиғи ҳам 20 сўмга оширилиб, 220 сўмдан 240 сўмга чиқарилади.

Эслатиб ўтамизки, солиқнинг ошиши ёнилғи нархлари ошишига олиб келади. Ҳозир Аи-80 маркали бир литр бензина Ўзбекистонда 2005 сўм, Аи-91 русумли бензин 2210 сўм, Аи-95 2435 сўм туради. Бензин баҳолари охирги маротаба 2014 йил январда оширилган эди.

Ёқилғи истеъмоли солиғи бутун Ўзбекистон ҳудуди учун ягонадир.

$1 = 2413,96 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: