Ўзбекистонда ёш геологлар йиғини ўтказилади

Дата: 16:04, 28-09-2015.

Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ёш геологларнинг “ХХI аср геологлар авлоди” номли иккинчи йиғинида қатнашиш учун аризалар қабул қилиш бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Форум 20-21 ноябрда “Чотқол” санаториясида ўтказилади. Тадбир Ўзбекистон Геологлари миллий қўмитаси ва Давлат Геология қўмитаси томонидан ташкил этилмоқда.

Қўмитадан маълум қилишларича, ёш кончилар учрашуви 35-Халқаро геологик конгрессга бағишланади.

Форумда иштирок этишни истаган геологлар Давлат Геология қўмитаси сайтида таклиф этилган мавзулардан бирини танлаб, бўлажак маъруза тезисларини тақдим этиши зарур. Тезислар 20 октябргача қабул қилинади.

Маърузалар “Геология фанининг жамиятдаги ўрни”, “Ер ҳақидаги фанда минерал ресурсларни баҳолаш, геостатистика ва математик таҳлил” ва “Фундаментал геология фани” каби уч асосий йўналишда қабул қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: