Ўзбекистонда жамоатчилик назорати қонунлаштирилди
Тошкент. 2 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда давлат органлари фаолияти юзасидан жамоатчилик назорати “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонун билан мустаҳкамланган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қонун Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилди.
Қонунда жамоатчилик назоратининг субъектларига фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари киритилган.
Жамоатчилик назоратининг объекти сифатида давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқ-тартибот ва назорат идоралари ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг фаолияти белгиланган.
Жамоатчилик назоратининг давлат органларига мурожаатлар ва сўровлар, давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш, жамоатчилик муҳокамаси, жамоатчилик эшитуви, жамоатчилик мониторинги, жамоатчилик экспертизаси, жамоатчилик фикрини ўрганиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботларини эшитиш каби шакллари ўрнатилган.
Сурат манбаи: https://nuz.uz/obschestvo/28027-arestovannaya-za-sbor-podpisey-k-peticiyam-mariya-legler-obratilas-k-obschestvennosti-cherez-socseti.html