Ўзбекистонда жарима ва пенсиялар миқдорининг ЭКИҲМ боғлиқ бўлмаган ҳолда белгилаш режалаштирилмоқда

Дата: 14:27, 26-02-2019.

Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда жарима ва пенсиялар миқдорининг энг кам иш ҳақи миқдорига (ЭКИҲМ) боғлиқ бўлмаган ҳолда белгилаш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу президентнинг “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар миқдорини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги арори лойиҳаси билан кўзда тутилган.

“2019 йилнинг 1 июлидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) 577 170 сўм, базавий ҳисобланган сумма (БҲС) 202 730 сўм, ҳисобланган пенсия кўрсаткичи (ҲПК) 202 730 сўм миқдорида белгилаш жорий этилсин”, - дейилади ҳужжат лойиҳасида.

Ҳужжатга мувофиқ, БҲС солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари, стипендиялар ва тақдим этиладиган давлат хизматлари учун бошқа тўловлар миқдорини аниқлаш, шунингдек, оиланинг ижтимоий қўллаб-қувватловга муҳтожлигини аниқлашда қўлланилишни кўзда тутади. Шунингдек, у патент, лицензия ва маълум бир турдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бошқа тўловлар, ташкилотлар устав ва бошқа фондлари (капитал) миқдори, пул маблағларисиз тўланувчи акциялар қиймати, бошқа қимматли қоғозлар, жамиятлар активлари баланс қиймати, микрокредитлар ҳамда лизинг чегара миқдори, шунингдек, бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар базаси сифатида қўлланилади.

ҲПК пенсия таъминоти ва ижтимоий таъминот соҳасида пенсиялар, устамалар, қўшимча тўлов ва компенсацияларни ҳисоблаш учун зарур.

МҲЭКМ лавозим маоши, устама, қўшимча пул, гонорарлар, қўшимча иш учун компенсация тўловлари, озиқ-овқат, йўл ва рағбатлантирувчи бошқа турдаги тўловлар, иш ҳақини ҳисоблашда қўлланиладиган чегара миқдор, қонунчилик билан белгиланган чегириб қолиш ҳамда иш ҳақи миқдорига боғлиқ бўлган бошқа тўловлар аниқлаш мақсадида меҳнат муносабатлари соҳасида қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жарималар ЭКИҲМ тўғридан тўғри боғлиқ. Маъмурий жавобгарлик кодексининг 25 моддасига мувофиқ, энг кам жарима энг кам иш ҳақининг элликдан камини ташкил этиши мумкин эмас. Фуқаролар учун энг катта жарима миқдори – ЭКИҲМ 5 баробаридан кўп, лавозимдаги шахслар учун ЭКИҲМ 10 баробаридан кўп бўлиши мумкин эмас (баъзи қоидабузарликлар учун ЭКИҲМ 200 баробаригача).

2018 йилда ЭКИҲМга ОТМда ўқиш баҳоси ҳам боғлаб қўйилди (у ошганда ўқиш баҳоси ҳам ўз-ўзидан ошади). Тўлов-шартнома асосида ўқиш ЭКИҲМ 45 баробаридан 60 баробаригачани ташкил этиши мумкин.

Сурат манбаи: zarnews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: