Ўзбекистондаги Beeline роумингдаги Интернет тезлигини 4 бараварга оширди

Дата: 17:15, 22-08-2014.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – Энг йирик алоқа оператори Beeline роумингдаги Интернет тезлигини 4 баробарга оширди, деб хабар қилди UzDaily.uz.

Воқеани шарҳлар экан Unitel‘нинг техник директори Денис Котляренко “Ўзбекистоннинг миллионлаб аҳолиси учун Интернет анчадан буён ҳаётнинг ажралмас қисмига айланган, Beeline абонентлари учун нафақат мамлакат ҳудудида, балки дунё бўйлаб сафарлар чоғида ҳам ишончли ва юқори тезликда тармоққа уланишни таъминлаш – бизнинг вазифамиздир”, - деб таъкидлади.

“Биринчи рақамли оператор мақоми ва инновацион раҳнамо обрўси буларни зиммамизга юклайди. Ҳар вазиятда ҳам бизнинг асосий устувор вазифамиз – сифатли хизматлар ва GPRS-роуминг тезлиги ошиши. Ва бу бизнинг ушбу йўналишдаги навбатдаги қадамимиздир”, - деб қўшимча қилди у яна.

Янгилик билан ўртоқлашиш: