Ўзбекистондаги “Ravnaq-bank” 3,9 млрд сўмлик акция чиқаради

Дата: 11:51, 12-03-2014.

Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – Хусусий акционерлик тижорат ”Ravnaq-bank” 3,9 млрд сўмлик ($1,74 млн) акцияларни эмиссия қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази сайти маълумотларига кўра, банк томонидан қиймати 3,9 млрд сўм бўлган 3,9 млн. дона оддий эгаси кўрсатиладиган акциялар чиқарилмоқда. Акциянинг номинал қиймати 1000 сўм.
Янги акциялар очиқ обуна бўйича чекланмаган сармоядорлар орасида жойлаштирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: