Ўзбекистондаги “Саноатқурилишбанк” қиймати 371,95 млрд сўмлик акциялар чиқаради

Дата: 22:47, 15-09-2014.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – “Ўзбек саноат-қурилиш банки” умумий қиймати 371,95 млрд сўм бўлган 114,4 млн акция чиқаради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жами 112,378 млн дона исми кўрсатилган оддий акция ва 2 млн дона имтиёзли номинал қиймати 3,252 сўмлик акция чиқарилади.

Акцияларнинг жойлаштирилиши ёпиқ обуна бўйича олдинги номинал қиймати 2,917 минг сўмлик акцияларни номинал қиймати 3,252 минг сўмлик янгиларига алмаштириш йўли билан амалга оширилади.

Шундай қилиб, банкнинг 333,64 млрд сўмлик жорий низом жамғармаси 38,316 млрд сўмга оширилиб, 371,95 млрд сўмни ташкил қилади.

$1 = 2355,69 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: