Ўзбекистонга мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларидан таъзияномалар келмоқда

Дата: 12:23, 06-09-2016.

Тошкент. 6 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонга мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан БМТ, АҚШ, Россия, Хитой ва бошқа давлат ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбарларидан таъзияномалар келди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Расмий маълумотларга кўра, тегишли мактублар ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат арбоблари, ишбилармон ва академик доиралар вакиллари томонидан йўлланган. 

Мазкур таъзияномаларда ушбу қайғули дамларда Ўзбекистон раҳбарияти, халқи ва Ислом Каримовнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирилиб, сабр-тоқат тиланган.

Япония бош вазири Шиндзо Абэ, Украина, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Туркия, Покистон, Эрон, Сингапур, Германия, Латвия, Словения, Бельгия қироли ўз таъзияномаларини йўллаганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: