Ўзбекистонлик дзюдо бўйича 2011 йилги мутлақ жаҳон чемпиони татамига қайтмоқда

Дата: 18:16, 04-07-2014.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Дзюдо бўйича 2011 йилги мутлақ жаҳон чемпиони, Пекиндаги Олипиада ўйинларининг кумуш медал совриндори Абдулла Тангриев (100 кг дан ошиқ) икки йиллик дисквалификация муддати тугаганидан кейин яна курашга қайтмоқда. У дзюдо бўйича 4 июл куни Улан-Баторда (Монголия) бошланадиган Гран-При мусобақасида курашга тушишни мўлжалламоқда, деб хабар беради 12news.uz нашри.

Тангриевдан ташқари турнирда Ўзбекистонлик бошқа спортчилар ҳам қатнашадилар. Улар орасида Баҳром Иноятов (- 60 кг), Улуғбек Норқобилов (- 66 кг), Ғиёсжон Бобоев (- 73 кг), Шахзод Собиров (- 81 кг), Камолиддин Холмаматов (- 90 кг), Давронбек Сатторов (- 90 кг), Фахриддин Шарипов (- 100 кг), Ербол Рустамов (- 100 кг), Муқаддас Кубеева (- 48 кг) ва Гульноза Матниёзовалар (- 70 кг) бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: