Ўзбекистонлик гимнастикачи қиз Португалиядаги Жаҳон чақирув кубоги босқичи совриндори бўлди

Дата: 14:06, 04-06-2014.

Тошкент. 4 июн. ЎзТАГ – Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Елена Рега Португалиянинг Анади шаҳрида ўтказилган Жаҳон чақирув кубоги босқичида совриндорлар сафидан ўрин эгаллади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“16 ёшли Елена Рега эркин машқларда 12, 525 балл жамғариб, бронза медали совриндори бўлди. Мазкур мусобақада олтин медални португалиялик Ана Филипа Мартинс (12,875) қўлга киритган бўлса, австриялик Ясмин Мадер (12,575) кумуш медал совриндори бўлди”, - деб қайд этишди мамлакат Миллий олимпиа қўмитаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: