Ўзбекистонлик икки ҳакам Риодаги Олимпиа курашчиларига ҳакамлик қилади

Дата: 14:23, 30-06-2016.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик икки ҳакам Риодаги Олимпиа кураш мусобақаларига ҳакамлик қилади. Бу ҳақида Ўзбекистон Спорт курашлари уюшмаси сайтида хабар берилди.

“Бирлашган кураш уюшмаси (UWW) Бразилиядаги бўлажак олимпиада ўйинларига ҳакамлик қиладиган 50 ҳакамлар рўйхатини тасдиқлади. Ушбу рўйҳатдан икки нафар ўзбекистонлик – Константин Михайлов ва Тоҳир Ғуломов ҳам ўрин эгаллашган”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Олимпиада ўйинларида ҳакамлик қилишга номзодлар халқаро тажрибасига кўра саралаб олинган.

Аниқлаштирилишича, Константин Михайлов Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси Бош котиби бўлиб, UWW инстукторидир. 1998 йилдан буён жаҳон чемпионатида ҳакам сифатида иштирок этиб келади. Ўз навбатида, Тоҳир Ғуломов 2008 йилдан Олимпия тоифасидаги ҳакам ҳисобланади. У 2002 йилдан буён катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида ҳакамлик қилиб келади.

Эслатиб ўтамизки, Рио-де-Жанейродаги Олимпиа ўйинлари 5-21 август орасида бўлиб ўтади. Жумладан, спорт курашлари мусобақалари 14-21 август орасида ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: