Ўзбекистонлик ишчи Россиядаги қурилишда баландликдан йиқилиб ҳалок бўлди

Дата: 12:33, 07-09-2019.

Тошкент. 7 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик ишчи Россияда қурилишда баландликдан йиқилиб ҳалок бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) бош консуллиги ОАВнинг 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси М.И.нинг жасади топилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Хабар қилинишича, 2019 йил 3 сентабрда М.И. Ленинград вилоятининг Всеволожск туманидаги қурилишда баландликдан йиқилиш оқибатида ҳалок бўлган", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати (ТИВ) хабарида.

Қайд этилганидек, бош консулхона фожиали воқеа юзасидан Ленинград вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан алоқада. Айни пайтда марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш масаласи кўриб чиқилмоқда.

 

Сурат манбаи: lada.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: