Ўзбекистонлик Наргиз Зокирова декабр ўртасигача гастролда бўлади

Дата: 17:50, 21-10-2015.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – Асли ўзбекистонлик, Биринчи каналдаги “Овоз” шоуси финалчиси Наргиз Зокирова декабр ўртасигача Россия шаҳарларида гастролда бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хонанданинг “ВКонтакте”даги саҳифасида айтилишича, илк концерт 6 ноябрда Нижневартовскнинг Санъат саройида бўлади, Зокирова ойни 25 ноябрда Ижевскдаги “Металлург” маданият уйида якунлайди.

Йилнинг сўнгги ойини Наргиз Москвада 1 декабрда “Олтин узук” театридаги концерт билан бошлайди. Гастролни эса 15 декабрда Химкидаги Ватан маданият уйида тугаллайди.

Зокированинг Россиядан ташқаридаги ягона концерти 6 декабрда Бокудаги “Кемпински” меҳмонхонасида бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: