Ўзбекистонлик полвон эркин кураш бўйича халқаро мусобақада “бронза” медални олди

Дата: 13:50, 13-06-2014.

Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Бишкекда эркин кураш бўйича қирғиз халқ паҳлавони Каба уулу Кожомкул хотирасига бағишланган 52- халқаро турнир ниҳоясига етди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Мусобақаларда Россия, Украина, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва бошқа қатор мамлакатлардан келган спортчилар иштирок этдилар. Ўзбекистонлик курашчи Уаис Тлегенов 70 кггача бўлган вазн тоифасида бронза медални қўлга киритди”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Спорт кураши ассоциациясида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: