Ўзбекистонлик таэквондочи қиз Нанкинда “кумуш” медалга сазовор бўлди

Дата: 11:36, 22-08-2014.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ– Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Умида Абдуллаева Нанкиндаги II ўсмирлар Олимпиа ўйинларининг кумуш медали совриндори бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“63 кглик вазн тоифасида қатнашган ўзбекистонлик спортчи қиз чорак финалда Свазилендлик Шарлотта Мунавинини 17:3 ҳисобида, хитойлик Ли Ченни 1:0 ҳисобида енгди. Финал жангида Умида АҚШлик Юна Кендлга 2:4 ҳисобида енгилди”, – деб таъкидлашди Миллий Олимпиа қўмитаси матбуот хизматида.

Шундай қилиб, ҳозирда Ўзбекистон термаси ҳисобида икки олтин ва иккита бронза ҳамда битта кумуш медал йиғилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: