Ўзбекистонлик таниқли дикторнинг ўғли отаси ўлимига алоқадорлиги аниқланди

Дата: 17:55, 12-06-2015.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик таниқли диктор Раҳматилла Мирзаевнинг ўғли Умид отаси ўлимига алоқадорлиги аниқланди, деб хабар қилади Бош прокуратура матбуот хизмати.

“Бошланғич тергов якунлари бўйича МТРК сухандони Р.Мирзаевнинг қасддан ўлдирилганлиги ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Бош прокуратура томонидан ўтказилган дастлабги тергов натижасига кўра, фуқаролар Қ.Шоазизов ва У.Мирзаевлар Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланиб, жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йилнинг 2 мартида соат 7.00 атрофида МТРК диктори Раҳматилла Мирзаевнинг жасади Зангитота туманидаги ўз уйидан зўрлаб ўлдириш аломатлари билан топилган эди. Оператив-қидирув тадбирлари доирасида қотиллик тезкор равишда очилиб, уни қилганлик эҳтимоли билан Зангитота тумани Чувалачи қишлоқ йиғинида яшовчи 21-ёшли К.Шоазизов қўлга олинган эди.

1 мартда Раҳматилла Мирзаев Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубовнинг юбилей концертида қатнашган. Хонанданинг сўзларига кўра, Мирзаевнинг ўлими у концертдан қайтгач амалга оширилган. “Наркоманияда гумон қилинган ёш йигит Мирзаевни уч маротаба пичоқ билан урган ва қўлга олинганида қўллари қон бўлган. У шкафда яширинган ҳолда топилган”, - деди Ёқубов таниқли дикторнинг ўлими хусусида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: