Ўзбекистонлик ёш шахматчи жаҳон чемпионатининг кумуш медал совриндори бўлди

Дата: 22:55, 30-09-2014.

Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик ёш шахматчи Нодирбек Абдусатторов World Youth Chess Championships 2014 (WYCC 2014) турнирининг кумуш медал совриндори бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Шахмат федерациясидан хабар беришларича, ёш ўзбекистонлик 10 ёшгача бўлган ўғил болалар мусобақаларида иккинчи ўринни олди. Ёш бўлишига қарамасдан Нодирбек ФИДЕ шахмат устаси ва Мариборда (Словения) 2012 йилада бўлиб ўтган 8 ёшгача бўлган болалар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг олтин медали совриндори ҳисобланади.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилнинг 19-30 сентябр кунлари Дурбан шаҳрида (ЖАР) 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: