Ўзбекистоннинг 9,58 минг мактабларида жисмоний тарбия дарсларида шахмат факультатив сифатида ўқитилади

Дата: 17:20, 21-08-2017.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – 2017 йил 2 сентябрдан Ўзбекистоннинг 9,58 минг мактабларида жисмоний тарбия дарсларида шахмат факультатив сифатида ўқитилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Шахмат федерацияси маълумотига кўра, яна 4,393 мактабгача таълим муассасаларида шахмат бўйича курслар ташкил этилади.

Бунга доир қарорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилда қабул қилинган “Умумий ўрта таълим ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги ва “Ўрта ва ўрта махсус махсус касбий таълим давлат умумтаълим стандартлари тўғрисида”ги хужжатларида белгиланган.

2017-2021 йилларда Ўзбекистонда янги таълим стандартлари жорий этилади. Улар орасида “Жисмоний тарбия” дарси шахмат ўйнашга ўргатиш меъёри билан тўлдирилади.

Мактабгача таълим муассасалари ва ўрта мактабларда болаларни шахматга ўргатиш уларда барвақт мантиқий фикрлаш уқувларини шакллантириш мақсадида жорий этилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: