Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида туризмни ривожлантиришга $102 млн атрофида йўналтирилади

Дата: 10:53, 30-09-2014.

Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – 2013-2015 йилларда Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида туризмни ривожлантиришга $102 млн атрофида маблағ йўналтирилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир тегишли дастурга мувофиқ, вилоятда 30 меҳмонхона, Яккабоғ туманининг Хўжаилғор қишлоғида Амир Темур ҳаётининг ёшлик йилларига бағишланган музей, Самарқанд-Шаҳрисабз автотрассаси бўйлаб қатор кемпинглар, Миришкор туманидаги Ачинкўл кўли бўйида эса биологик қўриқхона яратиш кабиларни кўзда тутади.

Бундан ташқари, visitkashkadarya.uz портал орқали вилоятнинг туристик бренди ишлаб чиқилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: