Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Женевадаги АТР турнири иккинчи доирасида Томаз Беллуччи билан беллашади

Дата: 12:54, 20-05-2015.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – Бугун тошкент вақти билан соат 15.00да Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Женевадаги АТР турнири иккинчи доирасида бразилиялик Томаз Беллуччи билан беллашади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

Куни-кеча ўбек спортчиси АТР рейтингининг бешинчи юзлигида бўлган серб Янко Типсаревични 6:0, 6:2 ҳисобларида осонлик билан енгди.

Спортчилар рейтинги ва ўзаро учрашувлар статистикасидан келиб чиқсак, бўлажак учрашув қизғин бўлиши керак.

Ҳозирда бразилиялик теннисчи АТР рейтингининг 60-поғонасида, Истомин эса – 66-ўринда.

2014 йил 22 апрелда Бухарестдаги турнирда Беллуччи (6), 6:7(6) ҳисобида рақибидан енгилган бўлса, 2015 йилнинг 30 апрелида Истамбулдаги турнирда Истомин рақибига 6:7(4), 3:6 ҳисобларида бой берган.

Шу орада турнирда қатнашаётган МДҲ вакилларидан россиялик Теймураз Габашвили ва Андрей Рублевлар, иккинчи доирада эса Михаил Южныйлар мусобақани тарк этдилар. Яна бир россиялик – Андрей Кузнецов иккинчи доирадаги ўйинини ҳали ўткизгани йўқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: