Ўзбекистоннинг каттагина ҳудудида сешанба куни ёғингарчилик бўлмаслиги прогноз қилинмоқда

Дата: 15:28, 04-11-2019.

Toшкент. 4 ноябрь. ЎзТАГ – 5 ноябрь куни Ўзбекистоннинг каттагина ҳудудида сешанба куни ёғингарчилик бўлмаслиги прогноз қилинмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Гидрометериология маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Toшкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Keчаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тездикда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2°, кундузи 8-10° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечасиt 3° совуқ, 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечасиi 0-5° илиқ, айрим жойларда 1-2° совуқ, кундузиi 5-10° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, aйрим жойларда 1-2° совуқ, кундузиi 8-13° илиқ бўладиi.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат kechasi 0-5° илиқ, айрим жойларда 1-2°совуқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечасиi 0-5° илиқ, кундузиi 8-13° илиқ бўладиi.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва эрталаб 5-10° тезликда эсади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Tуман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2° совуқ ва3° илиқ бўлиши мумкин.

Сурат манбаи: 7themes.su

Янгилик билан ўртоқлашиш: