Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида бешта кичик саноат ҳудудлари ташкил этилади

Дата: 16:20, 12-02-2018.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида (2 та), Урганч, Ҳазорасп ва Шовот туманларида бешта кичик саноат ҳудудлари (КСҲ) ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон президентининг 6 февралдаги “Хоразм вилоятида давлат мулки объектларини тадбиркорлик субъектларига сотиш ва кичик саноат зоналарини барпо этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, Хоразм КСҲда давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига ноль ставкасида 5 йилга ижарага берилиши кўзда тутилмоқда.

Агарда бизнес-режа параметрлари бажарилган, иш ўринлари яратилган ва сақланган, барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўз вақтида тўланган ҳолда кейинчалик ушбу мол-мулк ижарага олувчиларнинг мулкига айланади.

“Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси ва Хоразм вилоят КСҲдаги инвестлойиҳаларни биргаликда молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт фонди $50 млн. миқдорида кредит линиясини очади.

Маблағлар импорт қилинадиган асбоб-ускуналар ва уларга бутловчи қисмларни харид қилишга йўналтирилади. Кредитни тўловлар жадвалига кўра сўндириш кунидаги курс бўйича миллий валютада қайтаришга рухсат берилади.

Шунингдек, инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш ва янги иш ўринларини яратиш шарти билан танлов асосида “ноль” харид қийматида сотиладиган 9 та фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари рўйхати ҳам тасдиқланди.

Сурат манбаи: http://easttime.ru/news/kazakhstan/o-razvitii-promyshlennosti-kazakhstana-v-2017-godu/12837

Янгилик билан ўртоқлашиш: