Ўзбекистоннинг Консуллик бошқармаси Қозоғистоннинг Оқтўба вилоятида жабрланган ўзбекистонликлар тўғрисидаги маълумотни тасдиқлади

Дата: 14:31, 27-02-2018.

Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Консуллик бошқармаси Қозоғистоннинг Оқтўба вилоятида жабрланган ўзбекистонликлар тўғрисидаги маълумотни тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“ТИВ Консуллик бошқармасининг ахборотига кўра 2018-йил 26-февралга ўтар кечаси Қозоғистоннинг Оқтўба вилояти Хромтау туманида Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 810-кмда “Мерседес” маркали йўловчи автобуси (давлат рақами 914 CМБ 13) ағдарилиб кетди”, - дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди ва Хромтау шаҳрининг Марказий туман касалхонасига етказилди. Жабрланганларнинг ҳолати ўрта даражада.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатмоқда, деб таъкидланади хабарда.

Сурат манбаи: http://www.12news.uz/news/2013/11/tashkent-i-deli-obsudili-perspektivy-s/

Янгилик билан ўртоқлашиш: