Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ЯИМ 16% етди

Дата: 17:27, 24-06-2015.

Тошкент. 24 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ЯИМ тахминан 16% етди. Бу ҳақида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимов хабар берди.

“Бугунги кунда Ўзбекистоннинг ички қарзи ЯИМ нолга тенг, ташқи қарзи эса ЯИМ тахминан 16% ташкил этади. 2000 йилдан бери мамлакатнинг ЯИМ доллар ҳисобида деярли беш мартадан зиёдга ўсди. 2005 йилдан бери савдо ва тўлов балансининг ижобий баланси, шунингдек, давлат бюджети профицити сақланиб турибди”, – деди Рустам Азимов савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўзбек-тожик ҳукуматлараро комиссиянинг (ҲАК) учинчи мажлиси доирасидаги чиқишида.

Эслатиб ўтамизки, ўтган йилнинг декабрида мамлакат президенти Ислом Каримов мамлакатнринг ташқи қарзи 15% ошмаслигини айтиб ўтган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: